Байден Капитолийга ҳужумдан мақсад нима бўлганини айтди 

Олам 3402
image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Капитолийга ҳужумдан олти ой ўтгач, америкаликларни бир-бирлари билан “умумий манфаат йўлида” ҳамкорлик қилишга чақирди. Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий сайтида хабар берилган.  

“Бу келишмовчилик эмас эди. Бу тартибсизлик эди. Бу экзистенциал инқирозни яратди ва бизнинг демократиямизнинг омон қолиш-қолмаслигини текшириб кўрди”, деган Байден. 

Америка раҳбарининг сўзларига кўра, орадан олти ой ўтгандан сўнг шуни айтиш мумкинки, демократия ҳақиқатан ҳам ғалаба қозонди. Байденнинг сўзларига кўра, ҳар бир киши АҚШ демократиясини ҳимоя қилишда давом этиши керак. 

“Бунинг учун одамлардан ушбу шафқатсиз ҳужумга сабаб бўлган нафрат, ёлғон ва экстремизмга қарши туриш учун хайрихоҳлик ва жасорат талаб этилади. Бунинг учун ҳаммамиз — демократлар, республикачилар ва мустақиллар умумий манфаат йўлида биргаликда ишлашимиз керак”, деб таъкидлаган АҚШнинг 46-Президенти. 

Аввалроқ, АҚШ суди жорий йилнинг январь ойида Конгресс биносига бостириб кирилганлиги бўйича биринчи ҳукмни чиқаргани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Дональд Трампнинг тарафдорлари сўнгги сайловлар натижалари тасдиқланиши керак бўлган учрашувни тўхтатиб, АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди. Ҳодиса натижасида беш киши ҳалок бўлди, улар орасида полиция томонидан ўқ отилган намойишчи ва Капитолий полицияси ходими бор эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.1
t
×