Байден Исроилга 8 млрд долларлик қурол сотмоқчи – “Reuters”

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти  Жо Байден ваколати тугашидан олдин Исроилга 8 миллиард долларлик қурол пакетини сотмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ давлат департаменти Конгрессни Исроилга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сотиш бўйича битим тузиш нияти ҳақида норасмий равишда хабардор қилган.  Ҳарбий ёрдам ичида қирувчи ва ҳужум вертолётлари учун ҳаво ракеталари, артиллерия снарядлари, кичик диаметрли бомбалар, қўшимча ўқ-дорилари тўпламлари, 500 фунтли бомба (тахминан 227 кг) ва бошқа ўқ-дорилар мавжуд.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, келишув Исроил хавфсизлигини узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Баъзи қуроллар тўғридан тўғри Пентагон омборларидан Исроилга етказилиши кутилмоқда, аммо аксарият қуролларни етказиб бериш бир йил ёки ундан кўпроқ вақтни олади. Исроилга эҳтимолий қурол савдоси АҚШ Вакиллар Палатаси ва Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси томонидан тасдиқланиши керак. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан мамлакатнинг айрим қурол тизимларини Исроилга етказиб беришни блокировка қилиш бўйича учта резолюцияни рад этиш учун овоз берганди. Аниқлик киритилишича, резолюциялар танк қуроллари ва гранатомётлар учун баъзи ўқ-дорилар, шунингдек, бомбаларни бошқариш мосламаларига тегишли. Ҳужжатларнинг муаллифлари АҚШ Президенти Жо Байденнинг Исроил ва уларнинг иттифоқчиси, мустақил сенатор Берни Сандерсга нисбатан сиёсатини маъқулламайдиган демократлар гуруҳи эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Reuters Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг