Байден илк бор Финляндияга борди

Олам

image

Кеча, 12 июль куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден жорий йилнинг апрель ойида НАТОга қўшилган Финляндияга борди. Бу ҳақда “Reuters“ хабар берди.

Келтирилишича, у мамлакат Президенти Саули Нийнистё, Финляндия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Петтери Орпо, шунингдек, бошқа Шимолий мамлакатларнинг Бош вазирлари –Ульф Кристерссон (Швеция), Йонас Гар Стёре (Норвегия), Метте Фредериксен (Дания) ва Катрин Якобсдоуттир (Исландия) билан учрашади.

Маълумотларга кўра, Байден собиқ президент Дональд Трампнинг Россия Президенти Владимир Путин билан беш йил аввал бўлиб ўтган саммитидан сўнг Хельсинкига ташриф буюрган биринчи АҚШ Президенти бўлди.

Финляндия Оқ уй раҳбарининг Европа сафари учун сўнгги бекат бўлади. Байден ва Шимолий Европа давлатлари раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуси хавфсизлик, экология ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни АҚШ Президенти Жо Байденнинг Европадаги уч давлатга сафарини Буюк Британиядан бошлади. 10 июль куни у Даунинг-стрит 10 да Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак, Виндзор қасрида эса Қирол Чарльз III билан учрашади. Шундан сўнг АҚШ раҳбари 11 ва 12 июнга мўлжалланган НАТО етакчилари билан музокаралар олдидан Литва пойтахти Вильнюсга борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Финляндия Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг