Байден G7 билан Россияга қарши янги санкцияларни гаплашмоқчи 

Олам 3816
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден яқин орада “Катта еттилик” (G7) етакчилари билан Россияга қарши қўлланилиши мумкин бўлган санкцияларни муҳокама қилишини эълон қилди. 

“Қўшимча санкцияларга келсак, биз ҳар доим қўшимча санкцияларга тайёрмиз. Мен маслаҳатлашяпман, бу ҳафта G7 аъзолари билан нима қилишимиз ва нима қилмаслигимиз ҳақида гаплашаман”, деган Байден Оқ уйда журналистларга. 

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи босқичини камида жорий йилнинг 9 майигача якунлашни режалаштирмоқда. Европа Иттифоқи Россияга қарши янги — олтинчи санкциялар пакети доирасида Россия нефтининг Европа Иттифоқига барча импортларини босқичма-босқич тақиқлаш таклиф этилган. 

Ғарб матбуотидаги хабарларга кўра, кеча, 4 май куни Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг доимий вакиллари санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келишувга эришолмаган. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3.1
t
×