ЕИ Россиядан нефть импортини тақиқлаш бўйича келишувга эриша олмади – ОАВ

Олам

image

Бугун, 5 май куни Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Россия нефтининг импортига эмбарго қўйиш бўйича келишувга эриша олмади, музокаралар 5 май куни давом этади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, муҳокама чоғида ҳамжамиятга аъзо бўлган баъзи давлатлар, хусусан, Венгрия, Словакия, Чехия ва Болгария Россиядан нефтни босқичма-босқич олиб ташлаш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлардан хавотир билдирган. Шу тариқа нефть эмбаргосининг биринчи муҳокамаси томонлар ўртасида якдиллик йўқлиги билан якунланган. 

Манбага кўра, ЕИ доимий вакилларининг 5 май кунига белгиланган навбатдаги йиғилишида келишувга эришиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи босқичи лойиҳасини эълон қилди. Унда ЕИ давлатларига олти ой ичида Россия хом нефтини импорт қилишдан, 2023 йилда эса нефть маҳсулотлари импортидан воз кечиш таклиф қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

619

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг