ЕИнинг олтинчи санкциялар пакети нималарни тақиқлайди?
Олам
−
04 Май 2022
7895Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россия Федерациясига қарши олтинчи санкциялар пакетини эълон қилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар бермоқда.
Урсула фон дер Ляйен хонимга кўра, янги санкциялар пакети доирасида ЕИ Россиядан нефть импортига тақиқ қўяди, “Сбербанк” ва яна икки йирик Россия банки SWIFT’дан узилади.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ҳудудида Россиянинг учта йирик телеканали трансляцияси тақиқланади. Еврокомиссия раҳбари қайси телеканаллар эканига аниқлик киритмаган.
Шунингдек, Еврокомиссия раҳбари янги шахсий санкцияларни эълон қилади. ЕИ маълумотларига кўра, Бучада тинч аҳолини ўлдиришда иштирок этган юқори мартабали зобитлар санкциялар остида қолади. AFP ҳужжат лойиҳасига таяниб, Рус православ черкови раҳбари Патриарх Кириллга ҳам шахсий санкциялар қўлланилиши ҳақида хабар бермоқда.
“Энди биз Россия нефтини [импортини] тақиқлашни таклиф қилмоқдамиз. Вақти келиб Россия нефтини босқичма-босқич тўхтатамиз”, деб ёзиб қолдирди фон дер Ляйен Twitter саҳифасида.
Дипломатик манбалар ва Европа матбуотининг хабар беришича, Еврокомиссия ЕИ давлатларига олти ой ичида Россия хом нефтини импорт қилишдан, 2023 йилда эса нефть маҳсулотлари импортидан воз кечишни таклиф қилган. Танкер ва қувур нефтини рад этиш учун турли шартлар ҳам кутилмоқда. Бундан ташқари, Еврокомиссия Венгрия ва Словакия учун истисно қилишга ва ушбу давлатларнинг бутун санкциялар блокига вето қўймаслиги учун 2023 йил охиригача амалдаги шартномалар бўйича Россия нефтини сотиб олишга рухсат беришга рози бўлган.
Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети Украинада уруш бошланганидан бери олтинчи санкциялар бўлади.
Санкциялар кучга кириши учун улар Европа Иттифоқининг барча 27 давлати элчилари томонидан тасдиқланиши керак. BBC маълумотларига кўра, бу бир неча кун давом этиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь