Байден F-16’нинг Туркияга ўтказилишини қўллаб-қувватлайди – Оқ уй
Олам
−
31 Май 2023
3861АҚШ Президенти Жо Байден Туркияга F-16 қирувчи самолётларини сотишга қарши эмас. Бу ҳақда кеча, 30 май куни Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер маълум қилди.
“Президент Байден узоқ вақтдан бери Туркияга F-16 самолётларини сотишни қўллаб-қувватлаб келади, бу НАТОнинг иштирокини осонлаштиради”, деган у кундалик брифингда.
Жан-Пьернинг айтишича, Анқарага F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси билан боғлиқ эмас.
Унинг сўзларига кўра, яқинда туркиялик мавқедоши Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон суҳбати чоғида Байден Туркия Швециянинг НАТОга киришини маъқуллашини “кучли исташи”ни билдирган.
Айтиш жоизки, Туркия АҚШдан 20 миллиард долларлик F-16 самолётлари ва 80 га яқин модернизация тўпламини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Байден маъмурияти савдони қўллаб-қувватлашини қайта-қайта таъкидлаган бўлсада, АҚШ Конгресси Анқаранинг НАТО кенгайишига яшил чироқ қўйишдан бош тортгани, унинг инсон ҳуқуқлари ва Сурия сиёсатига эътирозлари туфайли савдони тўхтаб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанга телефон қилиб, уни сайловдаги ғалабаси билан табриклаганди. Суҳбат чоғида Эрдўған Анқаранинг АҚШдан F-16 қирувчи самолётини сотиб олиш лойиҳаси устида ишлаш ҳақида сўз очган бўлса, Байден Туркиянинг Швециясини НАТОга аъзо бўлишига қўйган чекловидан воз кечишини исташини билдирди. Президентлардан сўнг Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, унда ҳам Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни муҳокама қилинди. Кейичалик Блинкен Швециянинг НАТОга кириши яқин ҳафталарда якунланишини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь