Швеция яқин ҳафталарда НАТОга қўшилиши мумкин – Блинкен
Олам
−
31 Май 2023
2977АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Швециянинг НАТОга кириши яқин ҳафталарда якунланишини маълум қилди. Унинг сўзларини CNN келтирмоқда.
“Биз шундай бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмаймиз. Шундай бўлиши ҳам керак ва шундай бўлишини кутамиз”, дейди Блинкен Швециядаги матбуот анжуманида.
Бироқ Блинкеннинг айтишича, Оқ уй бу икки масалани бир-биридан алоҳида кўриб чиқмоқда.
“Бизнинг нуқтаи назаримиздан иккаласи ҳам имкон қадар тезроқ олдинга силжиши керак. Яъни Швеция альянсга қўшилиши керак деб ўйлаймиз ва биз F-16 пакети бўйича олдинга интиламиз”, дейди Блинкен.
Швециянинг НАТОга аъзолиги муаммоси
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида анъанавий равишда нейтрал мақомини сақлаб қолган Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди. Бироқ Туркия бунга қарши чиқди ва бу мамлакатларни террорчиларга ёрдам беришда айблади.
Бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг Туркия ниҳоят Финляндия аризасини маъқуллади, бу эса жорий йилнинг апрель ойида мамлакатни НАТОга қабул қилиш имконини берди. Бироқ Стокгольм Анқаранинг барча талабларини бажармаган деган баҳона билан Швециянинг аризаси Туркия томонидан ҳали маъқулланмади.
Олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанга телефон қилиб, уни сайловдаги ғалабаси билан табриклаганди. Суҳбат чоғида Эрдўған Анқаранинг АҚШдан Ф-16 қирувчи самолётини сотиб олиш лойиҳаси устида ишлаш ҳақида сўз очган бўлса, Байден Туркиянинг Швециясини НАТОга аъзо бўлишига қўйган чекловидан воз кечишини исташини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь