Байден саҳнада йиқилиб тушди (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Колорадодаги АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси курсантларига диплом топшириш маросимида йиқилиб тушди. Унинг йиқилгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеоларда кўриш мумкинки, Оқ уй раҳбари саҳнада турганида оёқлари остидаги қутига қоқилиб тушган. У ўрнидан туришга қийналиб, мувозанатини сақлай олмаган.

Шундан сўнг ёрдамга келган соқчилар америкалик етакчини оёққа турғизишга ёрдам берган.

Унинг олиши мумкин бўлган жароҳатлари ҳақида маълумот ҳали олинмаган. 

Қайд этиш керакки, бу йил 81 ёшни қаршилаган Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса Президентга айланди. Шунингдек, у шу йилнинг 25 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзодини расман эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Барак Обаманинг собиқ врачи Ронни Жексон амалдаги Президент Жо Байдендан ақлий қобилиятини текширувчи тест топшириш ёки 2024 йилги Президентлик сайловларида қатнашмасликни талаб қилганди. 

Байденнинг ақлий қобилиятига нисбатан шубҳалар бежизга эмас. Мисол учун, у жорий йилнинг март ойида Канадага борганида унинг номини Хитой билан адаштириб юборганди. Шунингдек, январь ойида Оқ уйда нутқ сўзлаш вақтида адашиб, вице-президент Камола Харрисни “президент” деб атаганди. Бундан ташқари, Байденнинг нутқ вақтида “йўқ одамлар” билан гаплашиши ёки уларга қўл бериши ҳолатлари ҳам тез-тез юз бериб туради. 

Ушбу камчилик Республикачилар партияси вакилларининг ва бошқа давлат арбобларининг истеҳзоларига сабаб бўлиб келади. Хусусан, Байден бўлажак сайловларда қатнашишини эълон қилганидан сўнг Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдириб, унда Байденни “умидсиз бобой” деб атаган ҳамда америкалик ҳарбийларга Байден сайловда ғалаба қозонган тақдирда ядровий қуролларнинг сохта паролли қалбаки чамадонини тайёрлашни маслаҳат берган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг