Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этишини расман эълон қилди
Олам
−
25 Апрель 2023
5183АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзодини расман эълон қилди. Бу ҳақда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.
“Тўрт йил аввал президентликка номзодимни қўйганимда, биз Американинг руҳи учун курашаётганимизни айтган эдим. Ҳозир эса тўхташ вақти эмас. Шунинг учун мен қайта сайланиш учун ўз номзодимни қўйяпман”, деган Президент.
Шунингдек, Байден видеомурожаатида унинг вазифаси Америка демократиясини ҳимоя қилиш эканини ҳам таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2024 йилнинг ноябрига президентлик сайлови бўлиши белгиланган эди. Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп ўз номзодини 2022 йил ноябрида эълон қилди. АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли ҳам Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётганини маълум қилди. Шунингдек, АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясидан ўз номзодини кўрсатишини айтди. Республикачилардан Флорида губернатори Рон де Сантис, собиқ вице-президент Майк Пенс, Демократлардан эса вице-президент Камола Харрис, транспорт котиби Пит Буттижич, сенатор Берни Сандерслар ҳам президентлик сайловида қатнашиши мумкин.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15