“Бавария” жорий мавсумда илк бор ЕЧЛда мағлуб бўлди
Спорт
−
12 Апрель 2023
457912 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми 1/4 финалининг биринчи ўйини бўлиб ўтди ва унда “Манчестер Сити” ва “Бавария” клублари тўқнаш келди. Учрашув 3:0 ҳисобида инглиз клубининг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа мюнхенликлар мавсумда илк бор ушбу турнирда мағлуб бўлди.
Бунгача Германия клуби мусобақада қаторасига саккизта ғалабани қўлга киритганди. Жамоа собиқ мураббийи Юлиан Нагелсманн қўл остида “Интер”, “Барселона”, “Виктория” (Пльзень) ва ПСЖни икки мартадан мағлуб этганди. “Бавария”нинг “Ман Сити”га қарши жавоб ўйини 19 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал босқичида “Бавария” икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида Франциянинг ПСЖ клубидан кучлироқ бўлиб чиққанди. “Манчестер Сити” икки ўйин натижасига кўра, Германиянинг “РБ Лейпциг” жамоасини умумий 8:1 ҳисобида мағлуб этиб, 1/4 финалга чиқди.