“Бавария” биринчи даврани чемпион сифатида якунлади

Спорт

image

Кеча, 17 декабрь куни Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия чемпионатининг 17-турида “Волфсбург”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва қишки таътилга чемпион сифатида йўл олди. 

Бу Юлиан Нагельсманн шогирдларининг 2015/16 йилги мавсумдан буён энг яхши натижаси ҳисобланади. Жамоа ўшанда Пеп Гвардиола қўл остида 46 очко билан 1-даврани чемпион сифатида якунлаган эди.

Қайд этиш жоиз, Бундеслига тарихида ҳар доим 17-турдан сўнг, энг камида 43 очко тўплаган клуб якунда чемпион бўлган. 

Маълумот учун, “Бавария” 43 очко билан Германия Бундеслигасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Энг яқин таъқибчи “Боруссия Дортмунд” эса 16 турдан сўнг, 34 очко жамғарган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Бавария Бундеклига

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг