“Бавария” ҳамон мураббий тополмаяпти
Спорт
−
02 Май
2285Германиялик мутахассис Ральф Рангник “Бавария”ни бошқаришдан бош тортди ва Австрия терма жамоаси билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда футбол журналисти Кристиан Фальк ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Дастлаб Рангник “Бавария” билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаши ва клубнинг трансфер сиёсатига таъсир қилиши кутилганди. Унинг трансфери учун “Бавария” Австрия футбол ассоциациясига 3 миллион евро тўламоқчи эди, бироқ якунда келишув амалга ошмади.
“Бавария”нинг амалдаги бош мураббийи Томас Тухель клубнинг Европа Чемпионлар лигасидаги натижасидан қатъи назар, мавсум якунланганидан кейин жамоани расман тарк этади.
Маълумот учун, “Бавария” бу мавсумда Бундеслигада ғалаба қозониш имкониятини йўқотиб бўлган. Леверкузеннинг “Байер” клуби тарихда илк бор Германия чемпионига айланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15