Барселона ўз ҳужумчисидан тезроқ қутулмоқчи

Спорт

image

“Барселона” ёзги трансфер ойнаси таркибидаги бир неча футболчилар билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда таниқли футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Барселона”нинг қанот ҳужумчиси Ансу Фати бўйича режаси январдагидек қолмоқда. Ёзда футболчини сотиш учун янги клуб қидирилади.

Қайд этилишича, Ансу январь ойида клубини ўзгартириш бўйича тўртдан ортиқ таклифни рад этган ва у энди якуний қарорни ёзда қабул қилади, аммо “Барселона”нинг испаниялик вингер бўйича позицияси аниқ – футболчини сотиш.

Фати мавсумнинг катта қисмини жароҳат олиб ўтказиб юборди. 22 ёшли вингер барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушди ва бир марта ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилмади.

Қайд этиш жоиз, бир пайтлар “Барселона”да Фатига Мессининг ўринбосар сифатида қаралган, аммо футболчи жароҳати боис олдинги формасини тиклай олмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ клуби “Барселона” феномени Ламин Ямалга таклиф билан чиқмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

Париж клуби Ямалнинг Барселона билан билан шартномаси узайтирилмаслигини хоҳламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ансу Фати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг