ПСЖ Ямалга “Барселона” билан келишувни узайтирмаслиги учун катта пул тўламоқчи

Спорт

image

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби 17 ёшли “Барселона” ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямалга “кўк-анорранглилар” билан янги шартнома имзоламаслик учун босим ўтказмоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.

Манбага кўра, парижликларнинг режаси Ламинга айни дамда “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилаётган юлдуз форвард Килиан Мбаппе билан бир хил молиявий шартлар билан шартнома таклиф қилиш. Франция клуби ёш испаниялик футболчини ушбу кўрсаткич бўйича клуб рекордчига айлантиришга тайёр.

Ямаль 18 ёшга тўлганида “Барселона” билан шартномасини яхшиланган шартлар асосида узайтириш эҳтимоли юқори.

17 ёшли Ямалнинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.Испаниялик иқтидор эгаси жорий мавсумда Каталония клуби сафида 38 учрашувда 13 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, ёш футболчининг қиймати 180 миллион еврога тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Пари Сен-Жермен Ламин Ямаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг