“Барселона” “Сити” футболчиси билан келишувга эришди

Спорт

image

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Ферран Торрес “Барселона” билан келишувга эришди.

Каталония клуби футболчининг трансфери ҳақида 27 декабрь куни расмий баёнот беради ва эртаси куни футболчининг таништирув маросими бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, Каталония клуби ярим ҳимоячи учун тахминан 55 миллион евро тўлайди, шунингдек, 10 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, МЮ футболчиси Эдинсон Кавани манкунианликлар сафини тарк этиб, эркин агент сифатида “Барселона” сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдик. Молиявий инқирозлар даврида каталонияликлар эркин агентга айланадиган футболчиларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уругвайлик футболчининг МЮ билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” янги футболчиларни сотиб олиш ва молиявий барқарорликни сақлаб қолиш учун 5 нафар футболчини сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави Ферран Торрес Ман Сити

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made