“Барселона” “Реал”ни Суперкубокдаги ғалаба билан табриклади

Спорт

image

“Барселона” матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида “Реал Мадрид”нинг «Атлетик Билбао”ни енгиб (2:0), 12-марта Испания Суперкубогини қўлга киритгани билан табриклади.

“Суперкубокдаги ғалаба билан “Реал Мадрид”ни табриклаймиз”, дея ёзган “Барселона” Twitter саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Суперкубокни энг кўп 13 марта қўлга киритган. Каталонияликлар сўнгги марта Эрнесто Вальверде мураббийлиги остида 2018 йил “Севилья”ни мағлуб этиб, совринга эга чиққан

Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” мусобақанинг ярим финалида айнан “Реал”га қўшимча бўлимларда имкониятни бой берган эди (3:2).
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Суперкубок

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг