“Эль-Класико”: “Реал” азалий рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олди
Спорт
−
13 Январь 2022
4041Бугун, 13 январь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Испания Суперкубогининг илк финалчиси аниқланди. Карло Анчелотти бошчилигидаги “Реал Мадрид” муросасиз баҳсда Хави бошчилигидаги “Барселона” устидан ғалаба қозонди – 3:2. Мадрид клуби кетма-кет 5-учрашувда ҳам “Барса”ни мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди.
Каталонияликлар учрашув давомида икки марта ортга “камбек” амалга оширишга муваффақ бўлишди, бироқ улар Федерико Валверденинг 120-дақиқада киритган голига жавоб бера олишмади. “Қироллик клуби” эса финалга йўл олди.
Ушбу “жанг” бир вақтнинг ўзида рекордлар билан ёдда қолди. Аввалига бу “кўк-анорранглилар” ҳимоячиси Дани Алвеш учун фаолиятидаги 1000-ўйин бўлгани маълум бўлди. “Қаймоқранлилар” эса азалий рақиби устидан қозонган ғалабалари сонини 100 тага етказиб олди.
Жамоалар шу пайтга қадар “Эль-Класико”да 248 марта тўқнаш келган. “Барселона” 96 баҳсда ғалаба қозонган, 52 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 415-404, мадридликлар фойдасига.
Шундай қилиб, “Қироллик клуби” Испания Суперкубоги финалида “Атлетико Мадрид” – “Атлетик Бильбао” жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
LiveБарчаси