“Барселона” президенти истеъфога чиқди

Спорт 4564
image

“Барселона” Хосеп Мария Бартомеунинг жамоа президенти лавозимидан истеъфога чиққанини тасдиқлади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, Бартомеу билан бирга кўк-анорранглилар директорлар кенгаши аъзолари ҳам истеъфога чиқишган.

Хосеп Мария Бартомеу 2014 йилда “Барселона” президенти лавозимини эгаллаган. Бу вақт ичида Каталония клуби Испаниянинг тўрт карра чемпиони (2014/2015, 2015/2016, 2017/2018, 2018/2019), мамлакат кубогининг тўрт карра ғолиби (2014/2015, 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018) бўлди. Чемпионлар Лигаси (2014/2015), УЕФА Суперкубоги (2015) ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиблигига (2015) эришган.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида “Барселона” бешта ўйиндан сўнг турнир жадвалида етти очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида “Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди. Бунга Чемпионлар лигасининг яримфиналида “Бавария”дан учралган шармандали мағлубият (2:8) сабаб бўлган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 2.9
t
×