“Барселона”нинг ёш юлдузи кумири ким эканини айтди
Спорт
−
06 Декабрь 2023
4546“Барселона” футболчиси Ламин Ямал Лионель Мессини ўзининг кумири деб ҳисоблашини яширмади. Бу ҳақда Ямал “Goal” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ёш футболчининг сўзларига кўра, унинг Мессидан бошқа кумири бўлмаган.
“Месси - менинг кумирим. Ҳар доим шундай бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Менда бошқа кумир бўлмаган. Бир марта Месси билан суратга тушганман, унда у мени танимасди ҳам. Балки бир кун келиб мен ҳам Мессига ўхшарман”, дейди Ямал.
Маълумот учун, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён “Интер Майами”да ўйнамоқда. Жорий мавсумда у Америка жамоасидаги биринчи соврини – Лига кубогини қўлга киритди. Аргентиналик футболчи АҚШга кўчиб ўтишдан олдин ПСЖ ва “Барселона”да ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси “Time” журнали талқинига кўра, йилнинг энг яхши спортчиси деб топилгани хабар қилинганди. Соврин учун курашда Месси “Ман Сити” аъзоси Эрлинг Холанд ва сербиялик теннисчи Новак Жоковични ортда қолдирди.