“Барселона”нинг собиқ президенти ҳибсга олинди
Спорт
−
01 Март 2021
5900Каталония полицияси "Барселона"нинг собиқ президенти Хосеп Бартомеуни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Cadena Ser" хабар берган.
Манбага кўра, бош ижрочи директор Оскар Грау ва юридик бўлим раҳбари Роман Гомес Понти ҳам ҳибсга олинган.
Бугун, 1 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Бартомеу билан боғлиқ коррупция иши бўйича "кўк-анорранглилар" офисида тинтув ўтказган.
Терговга кўра, собиқ президент шахсий даромад олиш мақсадида "кўк-анорранглилар" номидан битимлар тузган.
Маълумот ўрнида, Бартомеу 2014 йилдан 2020 йилгача "Барселона" президенти бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси