“Барселона” Ла Лиганинг Месси бўйича қарорини кутмоқда
Спорт
−
29 Апрель 2023
3691“Барселона” Испания Ла Лигаси раҳбариятининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси билан шартномани тасдиқлаш бўйича қарорини кутмоқда. Бу ҳақда инсайдер Вероника Брунати ўзининг Twitter'ида хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона”нинг музокаралари ва таклифи Ла Лига Мессини қўлга киритиш режасини маъқуллаши биланоқ расмий тус олади. Аргентиналик футболчининг ўзи аллақачон каталонияликлар унга таклиф қилишлари мумкин бўлган шартлардан хабардор. Месси учун масаланинг молиявий томони унчалик муҳим эмас, трансферни тезлаштирувчи асосий омил Мессининг собиқ клубига бўлган ҳис-туйғуларидир.
Мессини қўлга киритиш учун “Барселона” бир нечта ўйинчини сотиши ва клуб футболчиларининг маошини қисқартириши керак.
35 ёшли Мессининг ПСЖ билан шартномаси июнь ойида ниҳоясига етади.
LiveБарчаси