“Барселона” келажаги қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Спорт
−
10 Ноябрь 2021
3299“Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фатининг жароҳатидан қачон соғайиши маълум бўлди. Аввалроқ, 19 ёшли футболчининг тикланиши учун 4-6 ҳафта вақт кетиши маълум қилинганди, аммо “Mundo Deportivo” нашрининг хабарига кўра, футболчи уч ҳафтадан камроқ вақт ичида сафга қайтиши мумкин.
Каталония клуби футболчиси Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши ўйинда (3:3) чап сонининг бисепс мушакларидан жароҳат олган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Фати “Барселона” сафида барча турнирларда саккизта ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига тўртта гол урган.
Маълумот учун, бунга қадар 2020 йилнинг ноябрь ойида Ансу Фати чап тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказган ва бир неча ой давомида жамоасига ёрдам бера олмаган.
LiveБарчаси