“Барселона” германиялик ҳимоячини сотиб олмоқчи

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси Иньиго Мартинес ўрнига чап оёқли марказий ҳимоячи изламоқда. Германиялик Нико Шлоттербек Каталон клуби кузатув доирасида. Немис ҳимоячиси жамоанинг асосий номзодларидан бири. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Шлоттербек сўнгги йилларда Дортмунднинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланди ва Германия терма жамоасида ҳам ўзини кўрсатди. У марказий ҳимояда ҳам, чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнай олади, бу эса “Барселона” қидираётган вариантлардан бири. Германия матбуотига кўра, футболчи клуб билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти, чунки муҳим таклиф кутмоқда. Шлоттербек учун ҳам “Барселона” вариантига ижобий қараяпти.

Шлоттербекнинг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланади. Агар у янгиланмаса, кейинги ёзда шартнома муддати тугашига бир йил қолади ва бу унинг трансфер нархини пасайтириши мумкин. Ҳозирча у 40 миллион еврога баҳоланмоқда, аммо келгусида бу нарх анча пастлаши тахмин қилиняпти.   

“Барселона” марказий ҳимоя масаласини жиддий ўйлаб чиқиши керак. Кристенсеннинг келажаги ноаниқ, шартномаси ҳам бу мавсум якунига етади. Агар у клубни тарк этса, янги трансфер керак бўлади. Шу боис клуб “Спортинг” ҳимоячиси Гонсалу Инасиуни ҳам кузатмоқда. Унинг шартномаси ҳам 2027 йилда тугайди ва ҳозирча узайтирилмаган. Ёш, халқаро тажрибага эга Шлоттербек ва Инасио “Барселона” жамоасининг қизиқишларида турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” футболчиси Иньиго Мартинес ёзда Саудиянинг “Ал-Наср” жамоасига бориб қўшилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Нико Шлоттербек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг