“Барселона”га Неймар керак эмас

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳужумчиси Неймар “Барселона”га қайтиши мумкин эди, бироқ жамоа раҳбарияти буни истамади. Бу ҳақда журналист Виктор Наварро Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, охирги ҳафталарда “кўк-анорранглилар”га бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун фаол таклифлар тушди. Каталония клуби раҳбарияти эса жамоада тўрт йил ўтказган футболчини ортга қайтаришдан бош тортди.

Жорий мавсумда Неймар “Ал-Ҳилол” сафида барча мусобақаларда 2 та ўйин ўтказди, аммо гол ура олмади. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади, уни яна бир йилга узайтириш мумкин. Неймар Саудиядаги фаолиятининг жуда катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Неймар Бразилиянинг “Сантос” клубига қайтиш учун молиявий имтиёзларга рози бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг