“Барселона”га гол урган Тьюрам ЕЧЛ тарихига кирди

Спорт

−

image

Франция терма жамоаси ва “Интер” клуби ҳужумчиси Маркус Тьюрам Европа Чемпионлар лигаси ярим финалларида урилган энг тезкор гол муаллифига айланди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 1 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финали илк ўйинида “Барселона” ва “Интер” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувнинг 30-сониясидаёқ меҳмонлар ҳужумчиси Маркус Тьюрам ҳисобни очди ва ЕЧЛ тарихида ярим финалларда урилган энг тезкор гол муаллифига айланди. Ўйин жанговар 3:3 ҳисобида якунланди.

Маълумот ўрнида, Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тезкор голни 2007 йилда “Бавария” ҳужумчиси Рой Макаай Мадриднинг “Реал” клуби дарвозасига киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг