“Барселона” 17 ёшли футболчисига 500 миллион евро товон пули белгилади
Спорт
−
26 Сентябрь
2219“Барселона” ярим ҳимоячи Марк Берналь билан янги шартнома учун ҳужжатларни тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, янги шартнома 2029 йилнинг июнига қадар амал қилади. Янги товон пули 500 миллион еврони ташкил қилади. “Барселона” Берналга бу мавсум учун янги шартнома ва келажакдаги белгиланган маошнинг бир қисми сифатида тўланадиган бонусларни ваъда қилди.
Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида 17 ёшли Марк Берналь 3 та ўйин ўтказди. Футболчи ҳозирча самарали ҳаракатлар кўрсатмади. У Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Райо Вальекано”га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Ла Лигада урилган голлар сони бўйича азалий рақиби “Реал” Мадридни 1 та голга ортда қолдиргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь