“Барселона” ҳимоячиси билан шартномани узайтиради
Спорт
−
29 Январь
1410Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Иньиго Мартинес жамоа таркибида 2026 йилнинг ёзига қадар ўйнайди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мартинес ва “Барселона” ҳафта якунига қадар янги шартномани имзолайди. Қайд этилишича, Иньиго жорий мавсум ўйинларнинг 60 фоизида ўйнаган бўлса, шартнома автоматик равишда узайтирилиши керак эди. Бироқ, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти ушбу банднинг фаоллашишини кутмасдан, шартномани узайтиришга қарор қилди. Раҳбарият кейинги мавсумда ҳам ҳимоячи жамоага ёрдам беришга қодир деб ҳисобламоқда.
Маълумот ўрнида, айни дамда Иньиго Испания Суперкубоги финалида “Реал”га қарши ўйинда тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлди. 33 ёшли испаниялик ҳимоячи жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 27 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 5 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Барселона” яна бир ҳимоячи Рональд Араухо билан ҳам шартномани узайтиргани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль