“Барселона” ҳали ҳам Мессига маош тўлаяптими?
Спорт
−
03 Июль 2023
6003Каталониянинг “Барселона” клуби 2021 йилда жамоадан кетган аргентиналик футболчи Лионель Мессига ҳалигача маош тўламоқда. Бу ҳақда клуб президенти Жоан Лапорта маълум қилди.
Унга кўра, каталонияликлар футболчига ҳозирда реконструкция қилинаётган “Камп Ноу” стадионининг очилиш маросимига қадар ойлик маош тўлашда давом этади.
“Месси “Барселона”дан шу вақтгача ҳам ойма-ой маош олиб келмоқда. Биз унинг жамоа билан расман хайрлашишини хоҳлардик. Бу “Камп Ноу”нинг очилиш маросимига қадар бўлса хурсанд бўлардим. Шу ҳисобда Месси 2025 йилга қадар клубдан маош олишда давом этади”, дейди Жоан Лапорта.
Бироқ клуб президенти футболчига айнан нима сабабдан ҳануз пул бериб келинаётганини изоҳламаган.
Маълумот учун, Месси 2021 йилнинг августида шартномадаги қийинчиликлар туфайли “Барселона”ни тарк этишга мажбур бўлди. Кейнчалик у икки йил ПСЖда сафида ўйнади ва 2022/2023 йилги мавсум якунида АҚШнинг “Интер Майами” клубига ўтди.
LiveБарчаси