Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддатига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
14 Декабрь 2019
4245“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Унга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.
Маълум бўлишича, кредиторлар йиғилишида кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозлари алоҳида инобатга олиш амалиёти жорий этилди.
Шунингдек, эндиликда келишув битими банкротлик таомили деб ҳисобланмайди. Қарздор ва кредиторлар иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ҳақли.
“Қонунга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддати 1 ой этиб белгиланди (Ҳозирга қадар бу муддат 2 ой эди). Шу билан бирга, эндиликда суд санацияси кўпи билан 24 ой муддатга жорий этилади (Ҳозирга қадар 24 ой жорий этилиб, иқтисодий суд томонидан кўпи билан 6 ойга узайтирилиши мумкин эди)” – дейилади хабарда.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътибордан кучга киради.
Сарвар Раҳимов
LiveБарчаси