Банк назорати қўмитаси банк ва тўлов ташкилотларини жазолади
Жамият
−
14 Февраль
4357Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2024 йилнинг январь ойидаги йиғилишларда 30 та масала кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Айрим ташкилотлар жазога тортилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги сабабли 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган, шунингдек, 3 та банк ва 2 та ломбард чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Бундан ташқари, Қўмита томонидан тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятига аниқланган камчиликларни тузатиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси