Сурхондарёда ўзганинг банк мобиль иловасига уланиб олган “уддабуронлар” қўлга тушди
3-саҳифа
−
27 Март
4123Сурхондарё вилоятида ўзганинг банк мобиль иловасига иккинчи бўлиб, уланиб олган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Шўрчи туманида яшовчи 20 ёшли Ю.О. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 2 525 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Шўрчи туманида яшовчилар 18 ёшли М.Б. ҳамда 24 ёшли Э.М. содир этгани аниқланган.
Унга кўра, М.Б. ва Э.М. жабрланувчи Ю.О.га СМС-хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобиль иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 2 525 000 сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Б. ва Э.М.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
LiveБарчаси