Бакуда 30 йиллик Хўжали геноциди қурбонлари хотирланди
Олам
−
26 Февраль 2022
5220Бугун, 26 февраль куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Хўжайли геноцидинингг 30 йиллиги муносабати билан умумхалқ юриши бўлиб ўтди.
Юришда Озарбайжон давлати раҳбари Илҳом Алиев ва биринчи хоним – вице-президент Меҳрибон Алиева иштирок этди.
Маросим иштирокчилари пойтахтнинг Хатай туманидаги Хўжайли ёдгорлиги олдигача юриб борган.
Озарбайжон раҳбари ёдгорлик пойига гул қўйиб, геноцид қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирган. Шундан сўнг, маросимнинг бошқа иштирокчилари ҳам ёдгорлик пойига гул қўйган.
1992 йил 26 февралга ўтар кечаси Арманистон отрядлари собиқ Совет армиясининг 366-мотоўқчилар полки кўмагида Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ вилояти Хўжали шаҳрига ҳужум қилди.
Ўша кеча арман кучлари шаҳарнинг 7000 аҳолисига нисбатан геноцидни амалга оширди.
Арманлар ваҳшийликлари натижасида Хзжалининг 613 нафар аҳолиси ўлдирилди, 487 нафари ногирон бўлиб қолди, 1275 нафар кексалар, болалар, аёллар асирликда хўрланиб, қийноққа солинди.
150 кишининг тақдири ҳозиргача номаълум. Хўжайлида ҳалок бўлганларнинг 106 нафари аёллар, 63 нафари болалар, 70 нафари кексалардир.
Хўжайли фожиаси натижасида 8 оиланинг барча вакили қурбон бўлди, 24 бола ҳам ота, ҳам онасидан, 130 бола ота-онасининг биридан айрилди. 56 киши ўта шафқатсизлик билан ўлдирилган.
LiveБарчаси