Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири билан учрашди
Жамият
−
08 Март
3330Кеча, 7 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазир Фумио Кисида билан учрашди. Бу ҳақда Япония ТИВ маълум қилди.
Аввалига Кисида Саидовни Японияга илк ташрифи билан қутлаган ва январь ойида Ното ярим оролида юз берган зилзила муносабати билан Ўзбекистондан келган ҳамдардлик мактуби учун миннатдорлик билдирган.
Улар муҳим стратегик шериклар бўлган Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини, шу жумладан, жорий йилда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-Япония” cаммити муносабати билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича яқиндан ишлаш ҳақида келишиб олган.
Қолаверса, улар сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама масалаларни муҳокама қилган. Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Японияга боргани ҳақида хабар берган эдик.