Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Японияга борди
Жамият
−
07 Март 2024 4654 1 дақиқа
Кеча, 6 март куни расмий ташриф билан Япония пойтахти Токиога борган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Либерал-демократик партия вице-президенти, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
"Ўзбекистоннинг Япониядаги яқин дўсти, Либерал-демократик партия вице-президенти, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо жаноблари билан учрашганимиздан ғоят мамнунмиз", деб ёзган Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, халқ дипломатияси мамлакатларни янада яқинлаштиришда муҳим роль ўйнайди.
"Жаноб Асо ва унинг жамоасига Ўзбекистон-Япония алоқаларини ривожлантиришга кўрсатаётган доимий кўмаги учун миннатдорлик билдирамиз", дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь