Бахтиёр Саидов Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик қайдини қолдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун¸8 февраль куни Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, эпимаркази Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ҳамдардлик китобига ўз қайдини қолдирди. Бу ҳақда “TRT Avaz” хабар берди. 

“Туркияда рўй берган даҳшатли зилзилалар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани қардош ўзбек халқининг қалбини чуқур ларзага солди. Биз стратегик ҳамкоримиз – Туркиянинг дардига шерикмиз. Сизнинг дардингиз бизнинг ҳам дардимиз. Биз мана шу оғир дамларда ёнингизда елкама-елка туришга, оғир синовларни биргаликда енгиб ўтишга, барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, деб ёзган Саидов ўз қайдида. 

Бундан ташқари, Саидов Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Ўлган Бекарга ҳамдардлик билдирган. 

“Туркиядаги воқеаларни яқиндан кузатиб боряпмиз. Айни дамда Туркияга гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси етказилди. Яқин кунларда яна гуманитар юк жўнатилади”, деган ўзбекистонлик дипломат. 

Маълумот учун, дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги Туркия элчихоналарида ҳамдардлик китоблари ташкил этилган. Хусусан, Қозоғистонда Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ва Озарбайжонда Президент Илҳом Алиев элчихоналардаги ҳамдардлик китобларига қайд қолдирдилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг