Илҳом Алиев Туркия элчихонасига бориб, таъзия билдирди

Олам

image

Бугун, 8 февраль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркия Республикасининг пойтахт Бакудаги элчихонасига ташриф буюриб, Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. 

Давлат раҳбарини Туркиянинг Озарбайжондаги элчиси Жаҳит Багжи кутиб олди. 

Президент Илҳом Алиев мотам китобига қайд қолдирди. 

Кейин давлат раҳбари элчи билан суҳбатлашган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 февраль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Остонадаги Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига қайд қолдирган эди. 

6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 8 мингдан ошди. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг