Бахтиёр Саидов “Толибон” вазирига сим қоқди

Жамият

image
Афғонистонликлар муҳим темирйўл линиясига хизмат кўрсатишни яна Ўзбекистонга ишониб топширди north_east

Афғонистонликлар муҳим темирйўл линиясига хизмат кўрсатишни яна Ўзбекистонга ишониб топширди

Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳар иккала вазир Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ҳамда яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини тасдиқлаган.

“Шиддат билан кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорлигимизнинг турли йўналишларида эришилган муваффақиятларга алоҳида эътибор қаратиб, ҳали ҳам фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидладик”, дея ёзган Саидов.

Телефон орқали ўтказилган суҳбатда Трансафғон темирйўли лойиҳаси ҳақида ҳам сўз борган.

“Биз минтақанинг тўлиқ салоҳиятини очишга қаратилган муҳим ўзаро боғлиқлик ташаббуси бўлган Трансафғон темирйўли лойиҳасини ҳам муҳокама қилдик. Барқарор ривожланиш, шунингдек, бутун минтақада тинчлик ва осойишталикни сақлашга кўмаклашиш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик”, деган вазир.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 17 август куни Қобул шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Трансафғон темирйўли қурилиши бўйича амалий ишлар тез орада бошланишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Толибон Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг