Бахт рейтинги: Ўзбекистон бир неча поғона кўтарилди

Жамият

image

БМТнинг дунё мамлакатлари фаровонлиги даражасини ўрганувчи маркази бахтлилик рейтинги – The World Happiness Report 2019 ни эълон қилди. Рейтингда дунёнинг 156 мамлакати аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, хурсандчилик учун сабаблар, коррупция ва шахсий эркинлик даражаси, узоқ умр кўриш, ижтимоий ҳимоя сингари омиллардан келиб чиқиб баҳоланган.

Бу йилги ҳисоботда 156 давлат ичидан Финляндия энг бахтли мамлакат деб эътироф этилди. Биринчи ўнталикка Финляндия билан биргаликда Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Швейцария, Швеция, Янги Зеландия, Канада ва Австрия кирди.

Ўзбекистон 41-ўринни эгаллаб собиқ Совет Иттифоқи таркибига кирган давлатлар орасида энг яхши натижага эга бўлди. Рўйхатда Литва 42-ўрин, Латвия 53-ўрин, Эстония 55-ўрин, Қозоғистон 60-ўрин, Россия 66-ўрин, Молдава 71-ўрин, Тожикистон 74-ўрин, Беларусь 81-ўрин, Қирғизистон 86-ўрин, Туркманистон 87-ўрин, Озарбайжон 90-ўрин, Арманистон 116-ўрин, Грузия 119-ўрин ва Украина 133-ўринни эгаллади.

Афғонистон (154-ўрин), Марказий Африка Республикаси (155-ўрин) ва Жанубий Судан (156-ўрин) энг бахтсиз мамлакатлар деб топилди.

Маълумот учун, World Happiness Report ҳар йили 20 март – Халқаро бахт куни арафасида эълон қилиб борилади. Ушбу сана 2012 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан белгиланган

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон  The World Happiness Report 2018 ҳисоботида 44-ўринни эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ бахт рейтинги

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг