Бағдод марказига қўлбола ракета қулади 

Олам 3508
image
-

Ироқ пойтахти Бағдоднинг “яшил ҳудуди”га қаратилган қўлбола ракета шаҳарнинг марказий қисмига қулаб тушди. Бу ҳақда “Shafaq news” ахборот портали хабар берган.  

Таъкидланишича, ракета “яшил ҳудуд” томон отилган ва нишонга етмай Бағдод шаҳри марказидаги Абу Нувас кўчасидаги турар-жой биносига қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. 

Портал маълумотларига кўра, Бағдод хавфсизлик хизмати ходимлари шаҳар шимоли-шарқидаги полиция бўлими яқинида “яшил ҳудуд”ни ўққа тутишга уринган ракетани топган. Бундан ташқари, кейинроқ Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари ракета учирилишига алоқадорликда гумон қилинган шахсни қўлга олган. 

Маълумот ўрнида, Бағдоднинг “яшил ҳудуд”и асосий ҳукумат бинолари ва хорижий дипломатик миссиялар жойлашган ҳудуддир.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
Теглар
t
×