Курс UZS

USD

12 880.00

19.91

EUR

13 507.26

-8.69

RUB

124.01

0.37

Бачелет энди йўқ. Унинг ўрнини австриялик эгаллади

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси жорий йилнинг 8 сентябрь куни австриялик Фолькер Туркни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича янги Олий комиссари этиб тасдиқлади. Туркнинг номзоди овоз беришсиз тасдиқланган. 

Унинг номзодини илгари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш тавсия қилган эди. Бунгача ушбу лавозимни Чили вакили Мишель Бачелет эгаллаб келатётган эди. 

Турк бундан аввал Гутерришнинг сиёсий ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Унгача эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлигида турли лавозимларда фаолият юритган. 2015-2019-йилларда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарининг ўринбосари бўлган.

Туркнинг салафи Мишель Бачелетнинг ваколати 31 августда тугади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарнинг ваколат муддати тўрт йил. У ваколат муддати тугашидан бир неча соат аввал Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, Хитойнинг репрессив ва камситиш амалиёти барча чегаралардан ошиб кетган, кўплаб аҳоли ҳибслар ва қайта тарбиялаш лагерларида мажбурий меҳнат туфайли оиласидан ажралиб қолган ёки босим туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган. 

Ҳисобот Пекинни қайта тарбиялаш лагерлари, қамоқхоналар ва шунга ўхшаш ҳибсхоналарда ўзбошимчалик билан ушлаб турилганларни зудлик билан озод қилишга, Шинжон-Уйғур мухториятидаги оилалари улар билан боғлана олмаган шахсларнинг қаерда экани ҳақида маълумот беришга, терроризмга қарши қонунларни қайта кўриб чиқишга, Миллий хавфсизлик ва озчиликлар ҳуқуқлари бўйича зудлик билан қайта тарбиялаш лагерларидаги ҳуқуқлар поймол этилиши бўйича текширувни ташкил этиш ва минтақадаги масжидлар, ибодатхоналар ва қабристонларнинг вайрон қилингани ҳақидаги даъволарга аниқлик киритиб, аниқ маълумотларни тақдим этишга чақириш билан якунланади.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ва ҳозирда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаётган Комил Алламжонов Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашиб, уни Ўзбекистонга таклиф қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фолькер Турк Мишель Бачелет

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг