Бабаян терма билан жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ва Сергеевнинг термада алмаштириб бўлмас ўйинчи бўлгани ҳақида

Интервью 4169
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Бабаян ўша куни истеъфога чиқарилган мураббий Андрей Фёдоров ўрнига келди. Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 12-турида Самарқанднинг “Динамо” клубига имкониятни бой бериб қўйганидан кейин Фёдоровга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Айни пайтда “Локомотив” стадионининг мажлислар залида клубнинг янги мураббийи иштирокида ОАВ учун Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар қилишича, анжуманда иштирок этаётган Самвел Бабаян “Локомотив” клубига бош мураббий этиб тайинлангани, унинг қўл остида Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ва Игор Сергеевнинг термада алмаштирилмас ўйинчи бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

“Аввало мени бош мураббий этиб тайинлагани учун “Локомотив” клуби раҳбариятига алоҳида миннатдорлик изҳор қиламан. Клуб кейинги уч йилда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа эканлигини исботлади. Клубда кучли футболчилар йиғилган. Мен улар билан бир оилага айланган ҳолда яхши натижаларга эришишга ишонаман.

Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишда омад етишмади. Жанубий Кореяда ҳеч бўлмаганда дуррангга эришганимизда биз мундиалга борардик. 

Ҳамма Игор Сергеевнинг термага муносиб эмаслигини айтганди. Биласизми, у ўз дебютини бошқа мураббий қўл остида нишонлаган. Сергеев ўша пайт клубда жуда яхши ўйнаётган эди. Кореяга Бикмаев гол урганда у голли вазиятни яратган эди, бун ҳозир ҳеч ким эсламайди” деб айтиб ўтди Бабаян.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 2.9