БАА Трампнинг мактубини Эронга етказди

Олам

image
“Нима хоҳласанг, шуни қил”. Пезешкиён Трампга жавоб қайтарди (видео) north_east

“Нима хоҳласанг, шуни қил”. Пезешкиён Трампга жавоб қайтарди (видео)

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг маслаҳатчиси  Анвар Гаргаш Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан учрашди ва унга АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга йўллаган мактубини топширди. Бу ҳақда ISNA хабар берди.

Гаргаш кеча, 12 март куни кечқурун Теҳронга етиб борди ва Эрон Ташқи ишлар вазири Ароқчи билан учрашди. Мамлакат матбуотининг ёзишича, Гаргаш Ароқчига АҚШ Президенти Трампнинг Эрон етакчиси Хоманаийга йўллаган мактубини топширган.

7 март куни Трамп “Fox Business Network” телеканалига берган интервьюсида Эрон етакчиси Али Хоманаийга мактуб йўллаганини айтганди.

“Мен уларга хат ёздим: Умид қиламанки, сиз музокаралар олиб борасиз, чунки агар биз ҳарбий йўл билан курашишимиз керак бўлса, бу даҳшатли бўлади”, деди Трамп.

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги (БМТ) Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонаси АҚШ Президенти Трампнинг Хоманаийга мактуб йўллагани ҳақидаги даъвосига оид саволга шундай жавоб берди:

“Ҳозирча бизга бундай хат келгани йўқ”.

Кейинроқ АҚШ расмийси мамлакат матбуотига берган баёнотида Трамп мактубни ёзгани, лекин ҳали жўнатмаганини айтди.

8 март куни Хоманаий АҚШ муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчи эмас, балки ўз талабларини қўйиб, ҳукмронлик ўрнатмоқчи эканини айтди ва Эрон бунга рози бўлмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Дональд Трамп Бирлашган Араб Амирликлари Оятуллоҳ Али Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг