БАА парвозлар бўйича барча чекловларни бекор қилди
Олам
−
02 Май 1661 1 дақиқа
Бугун, 2 май куни Байрлашган Араб Амирликлари ҳукумати мамлакат ҳаво ҳудудида парвозлар учун ўрнатилган чекловларни олиб ташлади. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро авиацияси бош бошқармаси хабар берди.
“Биз Бирлашган Араб Амирликлари ҳаво ҳудудида аэронавигация операциялари нормал режимга қайтганини, шунингдек, аввал жорий этилган барча эҳтиёт чоралари бекор қилинганини эълон қиламиз”, дейилади хабарда.
Идора хавфсизлик нуқтаи назаридан вазиятни кузатишда давом этишини билдирган.
NDTV телеканали хабар беришича, Дубай аэропортининг бекор туриб қолиши амирлик иқтисодиётига дақиқасига тахминан 1 миллион долларга тушмоқда. Авиация хаби ишидаги узилишлар туфайли кўриладиган кундалик зарар юзлаб миллион долларни ташкил этади. Бу маблағ ичига Emirates авиакомпанияси, транзит ташувчилар, меҳмонхоналар, дўконлар ва транспорт инфратузилмасининг кўрган зарарлари киради.
Маълумот учун, Яқин Шарқнинг қатор мамлакатларида авиақатновлар жорий йил 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланиши ҳамда Теҳроннинг Форс кўрфазидаги Америка ва Исроил базаларига йўллаган жавоб зарбаларидан сўнг издан чиққан эди.
Live
Барчаси