Баҳрайндаги Осиё ўйинларида ўсмирлар Олимпиадаси йўлланмалари ўйналади
Спорт
−
06 Март 2025 2274 1 дақиқа
Баҳрайнда ўтказиладиган III ёшлар Осиё ўйинлари 22-31 октябрь кунлари ташкил этилади ва баҳслар Дакар-2026 ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензион характерга эга бўлгани боис, спорт дастурлари ва унинг ёш чегараларида ўзгариш мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақага жами 26 та спорт тури киритилган. Уларнинг 13 таси Дакар-2026 дастуридан ўрин олган. Мазкур йўналишларда қатнашадиган атлетларнинг ёш чегараси 14-17 этиб белгиланган. Осиё ўйинларида енгил атлетика, бокс, футзал, стол тенниси, соҳил кураши, бадминтон, велошоссе, дзюдо, таэквондо, 3х3 баскетбол, конкур, сузиш ва триатлон турларида Дакар-2026 Олимпиадасининг йўлланмалари ўйналади. .
Яна 13 та спорт турида ёш чегараси 15-18 ни ташкил этиб, баҳсларда Дакар-2026 лицензиялари ўйналмайди. Жумладан, туялар пойгаси, гольф, кабадди, текбол, оғир атлетика, отлар марафони, гандбол, аралаш жанг санъати турлари, волейбол, киберспорт, жиу-житсу, муай-тай, спорт курашлари (ёпиқ иншоотда) каби турлар Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этмайди.
Live
БарчасиМен диктаторман – Трамп
10:14