Азар янги жамоа изламоқда
Спорт
−
11 Август 2023
2811“Реал” клубининг собиқ аъзоси Эден Азарга МЛС, Бразилия ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, футболчига Америка лигасидан “Ванкувер”, Бразилия чемпионатидан “Ботафого” қизиқяпти. Қайд этилишича, Азар Саудия Арабистонидан ҳам таклиф олган.
Азар 2019 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келаётганди. У фаолияти давомида “Челси” ва “Лилль” клубларида ўйнаган. Эден “қироллик клуби” сафида 76 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда бельгиялик футболчи 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди.
Азар Мадрид клуби сафида 2 марта Испания чемпиони, 2022/2023 йилги мавсумда Испания кубоги ва 2 марта Испания Суперкубогини қўлга киритган. 32 ёшли футболчи 2021/2022 йили жамоаси билан Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
LiveБарчаси