Азар яна АПЛга қайтиши мумкин
Спорт
−
28 Октябрь 2021
3134“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар жорий йил қишда Англия Премьер лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида АПЛнинг бир қанча клублари бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Жумладан, унинг собиқ жамоаси “Челси” ва саудиялик миллиардерлар қўлига ўтган “Ньюкасл” 30 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган. Бироқ, ҳали расмий маълумотлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Азар яна “Олтин тўп” учун кураш олиб боришини айтиб ўтганди.
Маълумот учун, Эден Азар Ла лига жорий мавсумида 8 ўйин ўтказиб, атиги битта голли узатмани амалга оширган.