Азар Лондонда қолишни рад этди

Спорт 2946
image

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Эден Азар жамоаси билан шартномасини ўзайтиришни хоҳламаяпти. У ёзда Мадриднинг “Реал” клубига ўтмоқчи.

Бу маълумотдан кейин, “Реал” иложи борича тезроқ “Челси” билан Азарнинг трансферини келишиб олмоқчи, аммо шартномаси 2020 йилда якунланадиган бельгиялик учун 100 млн. фунт тўламоқчи эмас.

Лондон клуби футболчининг кетиш қарори туфайли уни сотишга мажбур бўлиши мумкин, агар у бошқа клубга трансфер қилинмаса, футболчи 2020 йил эркин агентга айланади.

28 ёшли Азар 2012 йил “Лилль”дан “Челси”га ўтган эди. Трансфер 35 млн. евро эвазига амалга ошган. Жорий мавсум у АПЛнинг 32та ўйинида майдонга тушиб, 16та гол урди ва 12та голли пас берди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 2.9
t
×