Азар “бутсасини михга илди”
Спорт
−
10 Октябрь 2023
6305Англиянинг “Челси” клубидаги ёрқин ўйинлари билан яхшигина танилган бельгиялик футболчи Эден Азар фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Орзуйимни рўёбга чиқара олдим, дунё бўйлаб жуда кўп майдонларда тўп сурдим. Шу вақтгача кўплаб яхши инсонлар билан, мураббий ва футболчилар билан танишдим. “Лилль”, “Челси”ва “Реал” клубларига ўз миннатдорлигимни билдираман, шунингдек, Бельгия футбол федерациясига ҳам мени терма жамоага чақиргани учун раҳмат айтаман. Энди янги чақириқларга тайёр бўлиш керак. Тез орада майдондан ташқарида кўришамиз, дўстларим”, деб ёзди Азар.
Бельгиялик футболчи профессионал фаолиятини Франциянинг “Лилль” клубида бошлаган. Карьерасидаги ёрдин пайтларини Англиянинг “Челси” жамоасида ўтказган. Эден 2019 йилда “Реал” клубига кўчиб ўтди, бироқ унинг Мадриддаги фаолияти муваффақиятсиз кечди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолияти давомида Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси каби йирик турнирларда ғолиб чиққан.