Айрим юқори ташкилотларнинг 30% ваколати маҳалла даражасига туширилади
Жамият
−
08 Май 2023
7089Ўзбекистонда молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш режа қилинган. Бу ҳақда бугун, 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг референдум якунларига бағишланган чиқишида маълум қилинди.
Учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон демократик тараққиёт йўлини қатъий давом эттиришини таъкидлади. Бош қонунда бу мақсадга эришиш кафолатлари янада кучайтирилган.
“Бизга инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизими керак. Маъмурий ислоҳотларни айнан шу мақсадда бошладик. Биринчи босқичда Ҳукумат ва вазирликлар ихчам қилиниб, уларнинг иш услуби ўзгартирилди. Навбатдаги вазифамиз вилоят ва туман даражасида ҳам бошқарув сифатини оширишдан иборат. Менинг энг катта ниятим – одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизим яратиш”, дейди давлат раҳбари.
Шу боис, Ўзбекистонда молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш режа қилинган.